"Эвертон" 300 минг фунт жарима тўлайди
01 окт 2022 09:33
Янгиликлар
"Эвертон" 300 минг фунт жарима тўлайди
"Эвертон" мухлислар сабаб 300 минг фунт миқдорида жаримага тортилди.
Бу ўтган мавсумдаги "Эвертон" - "Кристал Пэлас" (3:2) ўйини билан боғлиқ. Ўшанда жамоа ғалаба қозониб, АПЛда қолишни уддалаганди.
Финал ҳуштаги янграгач, кўплаб мухлислар ғалабани нишонлаш учун майдонга тушиб кетишганди.
Англия футбол ассоциацияси баёнотига кўра, мухлислар ўзларини "хавфли ва агрессив" тутишган.
"Эвертон" ҳам ўша вазиятда мухлисларни назорат қила олмаганини тан олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар