UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  0 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  74 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  32 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  5 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2 21:08"Болонья" — "Рома". Таркиблар маълум  9 20:54Ўртоқлик ўйини. "Пахтакор" Озарбайжон жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Башар Ресандан гол  8 20:38Команни Лондонда кутишмоқда  0 20:17Англия кубоги. "Тамворт" — "Тоттенхэм" ўйини ғолиби қўшимча бўлимларда аниқланди  2 20:01Абдуқодир Ҳусанов АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчига айланади. У янги жамоаси сафига қачон бориб қўшилади ва "Манчестер Сити"даги қайси рақамни олади?  11 19:40Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин  3 19:10"Арсенал" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  12

Етим қолган 95лар! Янгиликлар

Етим қолган 95лар!

Кеча кечга яқин янграган хабар тўғриси мени ҳайрон қолдирди. Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи этиб тайинланибди.
Клуб раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга келганидан маълумотга эга эмасмиз. Тўғри, Александр Волков вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган, натижалар ҳам чакки эмасди. Бироқ кеча жамоани Сергей Лушан қабул қилиб олди.

Клуб расмий сайти бу ҳақда хабар ҳам чоп этди. Лушаннинг бош мураббий этиб тайинланишига ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Чунки Сергей Ивановични Россия футболидан қайтариб олиб келган айнан “Бунёдкор” бўлади. Айнан “Бунёдкор” унга ўзбек футболи эшикларини бошқатдан очди. Лушан келгач, шу ерда футболчилик фаолиятини тугатди ва мураббийликни бошлади.

Клуб озми-кўпми уни ўқитди, аввалига алоҳида гуруҳ билан ишлаган Лушан кейинчалик “Бунёдкор” футбол мактаби директори даражасига кўтарилди. Бу йилдан эса 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олди. 4-5 ойча ишлади ҳам, аммо кеча “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди.

Ана энди савол туғилади: Сергей Лушан бундан буён “Бунёдкор”ни бошқаради, лекин унда ёшлар терма жамоамизнинг тақдири қандай кечади? Умуман олганда, Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганидан Мираброр Усмоновнинг хабари борми? Агар у киши хабардор бўлса, буни қандай қабул қилдилар?

Бизга маълум бўлишича, бугун ЎФФ президенти мураббийлар кенгашини йиғади ва шунда ҳаммаси ҳал қилинар экан. Нима бўлган тақдирда ҳам, клуб қарор қабул қилиб бўлди ва бундан кейин “Бунёдкор” натижалари учун Лушан жавоб беради. Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги иштироки учун ким жавоб бериши эса бугун маълум бўлади.

Хабарингиз бор, бу жамоа билан аввалига Алексей Евстафеев ишлаб келаётганди, бироқ тушунарсиз сабабларга кўра Евстафеев жамоа билан хайрлашди ва ЎФФ ўрнига Сергей Лушанни қўйди. Энди йигитлар янги мураббийга ўрганамиз деган бир пайтда Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди. Натижада 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган термамиз отасиз қолган жамоага ўхшаб қолди. Айтайлик, Лушан 95 ларни бошқаришда давом этгани билан бор эътиборини тўлиқ шу жамоага қарата олмайди. Чунки у эндиликда “Бунёдкор” учун масъул. Шундай экан, катта эҳтимол билан U-19 терма жамоасига янги мураббий тайинланса керак.

Бу жамоамиз 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон ўз гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия билан баҳс олиб боради. “Етим қолган болалар”ни у ёққа ким олиб боради, қандай мақсад учун курашилади, бу каби саволлар ҳамон очиқлигича қолмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика