

Ёзги трансфер ойнасида Малком, Артур, Артуро Видаль ва Клемен Ленглеларни харид қилган каталонияликлар жамоага яна бир ўйинчини қўшиб олмоқчи.
Кўк-анорранглилар ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони сотиб олиш йўлларини кўриб чиқишмоқда. Парижликлар эса ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати учун трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.



