Етакчилик илинжида: А Серия 25 тури превьюси
12 фев 2022 14:25
Янгиликлар
Етакчилик илинжида: А Серия 25 тури превьюси
"Наполи" - "Интер"
"Наполи" чиндан яхши тезлик олди ва скудетто учун курашга тўлиқ қайтди дейишимиз мумкин. Спаллетти деярли барча футболчилари хизматидан фойдаланиши мумкин, танлов имконияти етарлича. Эндигина Африка Кубогидан қайтган чемпион Кулибалининг учрашувга қанчалик тайёрлиги фақатгина жамоадагиларга маълум. Шунингдек, Лозано ҳам елкасидаги оғриқлардан азоб чекмоқда. "Интер" сафида Бастони майдонга туша олмаслиги аниқ ва Индзаги ҳимоя марказига кимни туширишни яхшилаб ўйлаб кўриши лозим. Корреа ҳамон лазаретда, жамоанинг янги аъзоси Госенс эса мартдагина сафга қайтиши кутилмоқда. Ҳужумда яна Лаутаро ва Жеко жуфтлигини кўрсак керак.
"Интер" биринчи даврада "Наполи"га А Сериядаги биринчи мағлубиятни "совға қилди". "Нерадзурри" ўз майдонида 3-2 ҳисобида зафар қучганди. Бу сафар тўқнашув Неаполда ўтсада, букмекерлар айнан "Интер"ни фаворит сифатида кўрмоқда. Назаримизда "Наполи" панд беришидан чўчишмоқда, бошқа томондан "Интер" қарши ҳужумларда ҳам ўта хавфли ҳаракат қила олади. Нима бўлганда ҳам бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди.
Наполи Лоренцо Инсинье - 7' |
Серия А . 25-тур 12/02/2022, 22:00 1
:
1
Тугади
|
Интер М Эдин Джеко - 47' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 27000 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Doveri
"Милан" - "Сампдория"
Пиоли камида Тео Эрнандес хизматларидан фойдалана олмайди. Футболчи дербида қизил карточка олгани ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Калабрия ёки Флоренци ўзлари учун одатий бўлмаган позицияда ҳаракат қилишларига тўғри келади. Тажрибали Ибрагимович ҳам ўйингача тўлиқ тайёр бўлиб улгурмайди чоғи, Габбиа ва Балло-Туре ҳам миланликларга ёрдам бера олишмайди. Бироқ Томори ва Ребич сафга қайтиб улгурган. Жампаоло эса Габбьядинисиз ҳаракат қилишига тўғри келади. Унинг ўрнини яқинда океан ортидан келган Жовинко эгаллаши кутилмоқда. Қолган барча етакчилар сафда ва яхши спорт формасида.
Сўнгги бор ушбу жамоалар тўқнаш келганида "Милан" Диаснинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритганди. Ҳозир жамоа имкониятлари унданда яхшироқ деб қаралмоқда. Сўнгги вақтларда "россонери" ажойиб ўйин кўрсатмоқда, аммо шу ўринда "Сампдория" ҳам ижобий таассурот қолдираётганини таъкидлаш лозим. Қўшимчасига Жампаоло ўзига етарлича вақт ва ишонч билдирмаган клубга қарши ўйинда икки баробар иштиёқ билан ғалабага интилади.
Милан Рафаэл Леау - 8' |
Серия А . 25-тур 13/02/2022, 16:30 0
:
1
Тугади
|
Сампдория |
Стадион: San Siro, 35710 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Chiffi
"Сассуоло" - "Рома"
"Сампдория"дан 0-4 ҳисобидаги мағлубият ва мамлакат Кубогидан чиқиб кетиш билан "нероверди"нинг муаммолари якунланмайди. "Жалоросси"га қарши ўйинни Скамакка ва Распадори ўтказиб юборади, шундай экан олдинги чизиқда Дефрель ва Траорени кўрамиз. Романья ва Объянгнинг ўйинда иштирок эта олиши сўроқ остида қолмоқда. Жозе Моуриньо эса Ибаньесни майдонга тушира олмайди, футболчи жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади. Шунингдек, қизил карточка ишлаб олган Заньолони ҳам кўрмаймиз. Унинг ўрнини катта эҳтимол Стефан Эль-Шаарави эгаллайди.
Ўзаро ўйинларнинг охиргисида "Рома" 2-1 ҳисобида устун келган. Ҳозир ҳам римликлар сафарда ҳаракат қилишига қарамай, фаворит деб ҳисобланмоқда. Жамоанинг ишлари у қадар юришмаётгандек, бироқ "бўрилар" еврокубоклар учун кураша оладиган жамоалигини исботлаш вақти етди.
Сассуоло Крис Смоллинг - 47', Хамед Траоре - 73' |
Серия А . 25-тур 13/02/2022, 22:00 2
:
2
Тугади
|
Рома Тэмми Абрахам - 45', Брайан Кристанте - 90' |
Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 8000 томошабин
Бош ҳакам: Marco Guida
"Аталанта" - "Ювентус"
Муссо қизил карточка олгани туфайли, "Аталанта" дарвозасини Росси қўриқлайди. Иличич ва Миранчук жароҳати сабаб жамоасига ёрдам беролмайди. Ўтган ўйинда майдонга тушиб, жароҳати қайталаган Сапата ҳам ўйинни ўтказиб юборади. "Кекса синьора"да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Куадрадода мушак оғриғи бор, ўйингача тикланиб улгуриши аниқ эмас. Кьеллини ва Бернардески ҳам майдонга тушишмайди. Кьеза ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ яхши формадаги Влахович ва Дибала ҳужумда ҳаракатланишади.
Охирги учрашувда "Аталанта" Туриндан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Бу гал эса "Ювентус" Бергамода меҳмон бўлади ва фаворит ҳисобланмоқда. Сабаби Муссо ва Сапатанинг йўқлиги бергамоликларга қаттиқ зарба бўлади. "Ювентус" эса анча яхшиланган ва скудетто учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, агар ғалаба қозонса, турнир жадвалида "Аталанта"дан олдинга ўтиб олади.
Аталанта Руслан Малиновский - 76' |
Серия А . 25-тур 14/02/2022, 00:45 1
:
1
Тугади
|
Ювентус Данило - 90' |
Стадион: Gewiss Stadium, 9731 томошабин
Бош ҳакам: Maurizio Mariani
"Специя" - "Фиорентина"
Бастони жароҳат олган, Лео Сена ва Шер ҳам учрашувни ўтказиб юборади. Аммо ўтган баҳсда ажойиб ўйнаган Верде ва Нванкво яхши формада экани қувонарли. Италия Кубогидаги муваффақиятдан сўнг "Фиорентина" чемпионат доирасида "бургутлар"га бой берилган беллашув аламини олишлари зарур. Катта эҳтимол билан Пентек асосий таркибда майдонга тушади, Кабрал эса ўйин давомида ҳужумни кучайтириши мумкин. Умуман олганда, таркиб "Аталанта"га қарши баҳсдан катта фарқ қилмайди.
Ўтган гал "фиалкалар" "Специя"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишган, Влахович эса хет-трик қайд этганди. Тўғри, Душан бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, "Фиорентина" фаворит саналмоқда.
Специя Кевин Агудело - 74' |
Серия А . 25-тур 15/02/2022, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Фиорентина Кшиштоф Пентек - 42', Софьян Амрабат - 89' |
Стадион: Stadio Alberto Picco, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Matteo Marchetti
Сергей Румянцев
Фикрлар