UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Етакчиларнинг очко йўқотиши: А Серия 3-тури ҳақида Янгиликлар

Етакчиларнинг очко йўқотиши: А Серия 3-тури ҳақида

Италия чемпионатининг қизиқарли учрашувларга бой бўлган яна бир тури ортда қолди.

Сиз билан А Сериянинг ортда қолган турининг муҳим воқеалари ҳақида гаплашамиз. 


"Лацио" "Интер"дан устун

"Бургутлар" ўйинни анча дадил ва очиқ футбол билан бошлашди. Чиро Иммобиле қанотдан узатмадан кейин зарба берди, бироқ бир оз ноаниқ. Кўп ўтмай, Милинкович-Савичнинг ажойиб узатмасидан кейин Цаканьяда яхши имконият бўлди. "Лацио" чиндан чўчимай ҳужумларга ўтарди, "нерадзурри"нинг эса олдиндаги ишлари буткул қовушмасди. Натижада, "бургутлар" ниятига етди. Милинкович-Савич тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, у ерда эса ҳимоячилар томонидан унутилган Фелипе Андерсон боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бутун биринчи бўлим давомида "Интер" айтарли вазиятга эга бўлмади.

Танаффусдан кейин Иммобиледа яна бир имконият бўлди, аммо унинг зарбасини Ханданович бартараф этишни уддалади. "Интер"нинг биринчи хавфли вазияти гол билан якунланди. Думфрис қийин вазиятда тўпни Лаутарога ўтказиб берди, аргентиналик ҳужумчи эса биргина тегиниш билан дарвозани ишғол қилди. Кейинги вазиятга энди Думфриснинг ўзи гол уриши мумкин эди, лекин унинг зарбасини кипер қайтарди. "Интер" ташаббусни ўз томонига оғдира бошлаши билан "Лацио" ҳам ўзига келди. Бу вазиятда Саррининг ўзгаришлари ҳам иш берди. Педро қанотда тўпни қабул қилиб, уни жарима майдончасига ёриб кираётган Луис Альбертога узатди, испаниялик ярим ҳимоячининг зарбасидан кейин эса тўп ажойиб траектория билан дарвозага бориб тушди. Кейинги голда Луис Альберто - Иммобиле - Педро иштирок этди ва "Барса"нинг собиқ футболчиси дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. "Интер" катта куч билан олдинга ўтишга, ўйинни қутқаришга уриниб кўрди, лекин ҳеч нима қила олмади.


"Ювентус" ва "Рома" муроса кўчасини танлади

Ўйинни жамоалар "разведкасиз" бошлаб юборишди. 2-дақиқадаёқ Влахович жарима зарбасидан кейин ҳисобни очди. "Рома" секин-аста тўп назоратини ўз томонига оғдирди. Лоренцо Пеллегирини узоқ масофадан зарба берди. "Ювентус" футболчилари ҳам узоқ масофалардан омадини синашдан уялмасди. Алекс Сандро ва Куадрадонинг зарбасини ёдга олса арзийди. Колумбиялик Влаховичнинг зарбасидан кейин жарима майдончаси ичидан ҳам зарба берди, бироқ Патрисиу жамоасига панд бермади. Куадрадонинг фаоллиги бесамар кетмади. Айнан Хуан тўпни Локателлига етказиб берди, италиялик эса дарвозани аниқ нишонга олди. Бироқ, колумбиялик футболчи офсайдга тушиб қолганди ва гол инобатга олинмади. 

Куадрадо танаффусдан кейин ҳам фаоллиги билан ажралиб турди. У қанотда рақибини чалғитишни уддалади, аммо зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. "Рома" бунга Дибала ва Эл-Шаарави иштирокидаги комбинация билан жавоб берди, аммо ҳужум Абрахамнинг кучсиз зарбаси билан якунланди. Бироздан сўнг форвард "айбини ювди". Тэмми боши билан мувозанатни тиклади. Бу Дибаланинг "Рома" сафидаги биринчи самарали ҳаракати ва у "Юве"га қарши ўйинга тўғри келди. Абрахам яна бир бурчак зарбасидан кейин яна имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади. "Ювентус" эса ўтказиб юборилган голдан кейин ҳужумда яққол вазият ярата олмади.


"Милан" "Болонья"ни таслим этди

"Милан" "Болонья"га қарши ўйинни анча суст бошлади. Шунга қарамай, биринчи "пичоққа илинадиган" ҳужумидаёқ гол уриб кетди. Де Каттеларе тўп билан олдинга ўтди ва Леаони қулай вазиятга чиқарди ва у мўлжалда адашмади. Бироздан сўнг бу жуфтлик яна бир чиройли комбинацияни амалга оширди. Де Каттеларе ҳимоячини доғда қолдириб, тўпни жарима майдончасига ташлади, бироқ Леао имкониятдан унумли фойдалана олмади. Бир неча дақиқадан кейин португалиялик қайтган тўпни дарвозага йўллай олмади. "Болонья" эса бунга Арнаутовичнинг узоқ масофадан берилган анча ноаниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Катта тезликда олдинга ўтиб, ўта кучсиз зарба йўллаган Леао эса вазиятларни кўкка совуриш "акция"сини давом эттирди.

Иккинчи бўлим аввалида "Болонья" гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди, лекин Арнаутович қанотдан йўлланган тўпга зарба бера олмай, ўтиб кетиб қолди. Оливье Жиру эса Леаонинг узатмасидан кейин йиқилаётиб тўпни дарвозага йўллаб, австриялик ҳамкасбига мастер-класс ўтиб берди. Меҳмонлар эса шунда ҳам таслим бўлишмади. Сансоненинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина кучли ва хавфли бўлди. "Милан"да ҳам яна вазиятлар бўлди, Адли дебют учрашувидаёқ номига гол ёздириб қўйиши мумкин эди. Шундай қилиб, Пиоли шогирдлари ғалабани расмийлаштирди, "Болонья" эса натижа қониқарсиз бўлсада, муносиб ўйини билан мақтана олади.


"Верона" "Аталанта"га имкониятни бой берди

"Мастифлар" беллашувни фаолроқ бошлашди ва илк дақиқаларда тўпга кўпроқ эгалик қилишди. Натижада бир нечта вазият яратишга муваффақ бўлишди. Айниқса Ласаньянинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси хавфли эди. Кўп ўтмай, Анри тўпни шеригига ташлаб берди ва Илич иккинчи темпда яхши зарба берди. "Аталанта" эса фақатгина бўлим охирига яқин "уйғонди". Сапата қийин вазиятда бўлишига қарамай, зарба беришга уриниб кўрди, лекин ҳимоячини тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 


Танаффусдан кейин меҳмонлар қувноқроқ ўйин кўрсатишни бошлашди. Лукман индивидуал ҳаракатлардан кейин айёрона зарба берди, бироқ бироз ноаниқ. Компейнарснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса хавфлироқ чиқди. Тахминан 30 метрлардан йўлланган зарба олдида голкипер ожиз қолди. "Верона" бу вазиятдан кейин уч баробар иштиёқ билан ҳаракат қила бошлади. Аввалига Тамез, кейин Лазович ажойиб зарба билан дарвоза тўсинини нишонга олишди. "Аталанта" ҳам ҳужумни унутиб қўймади. Малиновский бир неча бор кучли зарбалар йўллади, бироқ Монтипо жамоаси жонига оро кирди. Ўйин сўнгида эса "Верона" кучли босим уюштирди, аммо таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шунингдек, "Наполи" ва "Фиорентина" ҳамда "Лечче" ва "Эмполи" дурангга рози бўлишди, "Салернитана" йирик ҳисобда "Сампдория" устидан ғалаба қозонди, "Торино" "Кремонезе"ни енгди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика