UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  0 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади Янгиликлар

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади

Жаҳон лигалари ассоциацияси (JLA) раҳбарияти июн ойида Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2023 йилда мазкур ассоциациянинг 45-аъзосига айланганди.

JLA Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга тушираётган бўлиб, ташриф шунинг доирасида амалга оширилади. Ташкилот бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ мазкур дастурнинг илк иштирокчиси бўлиши юзасидан Лига бош директори Диёр Имомхўжаев билан келишиб олди.

2016-йилда асос солинган JLA бугунги кунда дунёнинг 47 та лигасини ўзида бирлаштириб улгурган. Улар орасида Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия каби кучли бешлик аъзолари қаторида умумий ҳисобда УEФА'нинг 21 та, КОНКАКАФ'нинг 7 та, КОНМЕБОЛ'нинг 1 та, ОФК'нинг 5 та Лигаси бор. Осиё қитъасидан эса Ўзбекистон қаторида Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби мамлакатлар лигалари ҳам JLA аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунда ФИФА, ФИФПро ва бошқа бир қатор ташкилотлар Лигалар билан муносабатларни тартибга солишда айнан JLA билан ҳисоблашади.

Жорий йилдан JLA ўз аъзолари бўлган лигалар тузилмасини тубдан ўрганиш, уларнинг турли жабҳаларда қандай иш олиб бораётганини кўздан кечириш ва ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Лигаларни ривожлантириш дастурини амалга оширишга киришди. ЎзПФЛ ушбу дастурнинг илк иштирокчисига айланаётганлигини мамнуният билан маълум қилади. Биз бу орқали Лига фаолиятига профессионал халқаро ташкилотларнинг баҳо бериши имконияти вужудга келаётгани, ўрганиш хулосалари Лиганинг истиқболдаги ривожланиш йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши мумкинлигини қайд этамиз.

Дастур доирасидаги ўрганишлар май ойидан расман старт олади. JLA Ривожланиш ҳамда тадқиқотлар бўлими бошлиғи Станислав Штипков бир ой давомида турли йўналишлар доирасида Лига билан мулоқот ўрнатади ва маълумотлар тўплайди. У июн ойи аввалида Тошкентга келиб, бир неча кун давомида Лига фаолиятини синчковлик билан кўздан кечиради. Кейинроқ эса JLA асосчиларидан бири сифатида тарихга кирган Жером Перлемутер ҳамда Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Бартанинг пойтахтимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тошкентга ташрифи давомида Жером Суперлига клублари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади. Унинг ўзи ва Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Барта клублар раҳбарлари иштирокида тақдимот ўтказади. 7-14 июн саналари оралиғида делегациянинг ЎФА раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика