

“Футбол – бу энг шафқатсиз спорт тури. АПЛда ой мураббийи бўлганимга кўп бўлмаганди, ишдан кетганимга эса бир неча кун бўлди. Ҳаёт шундай, олдинга интилишда давом этаман ва “Тоттенхэм” мухлисларига раҳмат айтмоқчиман.
Клуб билан титуллар ютишни орзу қилардим, аммо ҳаммаси режадагидек бўлмади. Бу ҳаёт, доимо ниманидир ўрганиб борасиз”, дейди португалиялик мутахассис.



