⚡️ Эшитдик-да! Шомуродов 48 соат ичида А Сериянинг бошқа клубига ўтади

Eldor Akmurzayev
27 авг 2022, 09:00
Бу ҳақда инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифаси орқали хабар бермоқда.

“Ювентус”га қарши (бугун 21:30 да бош.) ўйиндан кейин катта эҳтимол Элдор “Рома” билан хайрлашади. Унинг кейинги манзили “Болонья” бўлади. “Болонья” ҳам “Милан” билан ўйиндан (бугун 23:45 да бош.) кейин Шомуродовнинг трансферини ҳал қилади”, деб ёзади Беғамов телеграмдаги каналига.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ўзбекистонлик жорий мавсум А Серияда майдонга тушмади. У 2021 йилдан бери “бўрилар” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia