UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  0 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  0 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  23 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  9 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади Янгиликлар

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади

Жорий йилнинг 4 март куни Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказилган “Навбаҳор” - ”Қизилқум” учрашуви қайдномасида “Марказий” стадион майсаси 3 баҳога лойиқ кўрилганди.

Ўз навбатида мазкур ҳолат Суперлиганинг энг яхши стадионларидан бирида муаммолар борлигини кўрсатиб беради.

Намангандаги стадион яхши ҳолатга келганидан буён бу ерда турли даражадаги халқаро учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. “Навбаҳор” футбол клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан август ойидан бошлаб қитъамизнинг қатор таниқли футбол клублари Наманганга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, “Марказий”да сўнгги бор 2022 йилнинг октябрь ойида тажрибали агрономлар тавсиясига асосан парваришлаш ва қўшимча ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Бироқ қиш фаслидаги аномал совуқ майсага ўз салбий таъсирини кўрсатган. Қўшимчасига, U21 жамоаси учрашувлари ўтказадиган захира майдони талаб даражасида эмас.

ЎзПФЛ бу борада майдон ҳолатини яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига хат билан чиққан ва амалий кўмак сўраган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика