Эшитдик-да: Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади

6 дек 2019, 23:12
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши борасида музокалар бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бу ҳақда дастлаб қозоғистонлик блогер "Kozhakhmet_inside" канали хабар қилганди.

Сўнгра Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Фаластинга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Қозоғистон терма жамоаси билан мартда ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида маълумот берганди.

Бугун эса қозоғистонлик блогер "Kozhakhmet_inside" канали қўшнилар билан ўйин бўлмаслиги ҳақида ёзди.

Бироқ бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ҳозирча томонлар расман келишувга эришишмаганига сабаби эса ўйин трансляциясининг техник масалалари тўлиқ ҳал этилгани йўқ. Шу туфайли ҳар иккала томон мазкур баҳс бўйича расман келишувга эришишгани йўқ. Эшитишимизга қараганда, бу масала яқин орада ҳал этилади ҳамда кўпчилик кутаётган Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›