Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг яна бир асосий ҳимоячиси Осиё кубогида иштирок этмаслиги мумкин
10 янв 2024 12:46
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг яна бир асосий ҳимоячиси Осиё кубогида иштирок этмаслиги мумкин
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Қатарда Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Championat.asia" етиб келган маълумотларга қараганда, терма жамоамизнинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланмиш Ҳожиакбар Алижонов Осиё кубогида иштирок эта олмайди. Аввал ўйинлардан орттириб олган жароҳати ҳимоячимизга ўйнашга имкон бермаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов турнирда иштирок этмаслиги маълум бўлганди. Кейинчалик яна бир ҳимоячимиз Ҳусниддин Алиқулов ҳам Қатарда жароҳат олиб, мусобақада иштирок этиши сўроқ остида қолганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар