Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди

Абдулвосит Бектемиров
4 окт 2025, 19:15
ЎФА МТЖ мураббийини истеъфога чиқарди.

Сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров маълум қилишича, ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владо Радманович билан ўзаро шартномани бекор қилган. 

Маълумот учун, хорватиялик мутахассис 2021-2025 йиллар давомида миллий терма жамоада ишлади. Радманович дастлаб Сречко Катанец мураббийлар штабида эди, йил бошида Катанец соғлиғидаги муаммолар туфайли терма жамоа бош мураббийи лавомизини тарк этганидан сўнг Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олган ва терма жамоадаги фаолиятини давом эттирган эди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги мураббийлар штабидан ўрин олган мутахассислар Алеш Чех, Мартин Магистр ва Нихад Пежковичнинг шартномаси эса ЖЧ-2026 якунига қадар автоматик тарзда узайтирилган эди.


МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"


Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›