Эшитдик-да! "Насаф" Зафар Холмуродовни ишдан бўшатди
18 май 2015 15:45
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Насаф" Зафар Холмуродовни ишдан бўшатди
"Насаф" ёшлари жамоасига бош мураббийлик қилиб келаётган Зафар Холмуродов истеъфога чиқарилган.
Ўтган мавсумдан буён "Насаф" ёшларига бош мураббийлик қилиб келаётган Зафар Холмуродов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ушбу мутахассис ёшлар лигасининг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" ўйинида ҳам кўриниш бермаган. Бу беллашувда "Насаф" ўринбосарларига Раҳматилла Муҳаммадрахимов бошчилик қилганди.
Зафар Холмуродовнинг нега истеъфога чиқарилгани сабаблари ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Зафар Холмуродов қўли остида "Насаф" ёшлари ушбу мавсумда 8 та ўйин ўтказишди. Буларнинг тўрттасида ғалаба қозонишган бўлса, иккита учрашувда дуранг қайд этилди ва яна шунча баҳсда имконият бой берилди.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар