

Ўтган мавсумдан буён "Насаф" ёшларига бош мураббийлик қилиб келаётган Зафар Холмуродов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ушбу мутахассис ёшлар лигасининг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" ўйинида ҳам кўриниш бермаган. Бу беллашувда "Насаф" ўринбосарларига Раҳматилла Муҳаммадрахимов бошчилик қилганди.
Зафар Холмуродовнинг нега истеъфога чиқарилгани сабаблари ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Зафар Холмуродов қўли остида "Насаф" ёшлари ушбу мавсумда 8 та ўйин ўтказишди. Буларнинг тўрттасида ғалаба қозонишган бўлса, иккита учрашувда дуранг қайд этилди ва яна шунча баҳсда имконият бой берилди.



