UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  0 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  1 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  21 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  16 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди Янгиликлар

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди

Суперлига клублари 2-давра олдидан таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

15 июль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига бир қатор ўйинчилар келиб қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Абдураимов, Убайдуллаев ва Шойқулов "Металлург"га ўтади

Бўйи деярли 2 метр бўлган эронлик футболчи "Металлург"га ўтди

"Металлург" ёзги трансфер ойнасида ўз сафини яна бир эронлик легионер билан тўлдирди. Гап 29 ёшли Даниал Маҳини ҳақида кетмоқда. 1993 йилда туғилган Маҳини ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади, шунингдек марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади.

Маҳини бекободликлар сафига Эрон 1-лигаси вакили "Арман Гоҳар" клубидан келди. Ҳимоячи фаолияти давомида "Истиқлол" (Хузестан), "Сайпа", "Пайкан" каби форс клубларида ўйнаган.

Шу билан "Металлург"нинг ёзги трансферлар лимити тўлди. Жамоа 5талик лимит учун Сардор Абдураимов, Искандар Шойқулов, Шаҳзод Убайдуллаев, Ризо Язадандуст (Эрон) ҳамда Даниал Маҳини (Эрон) билан шартнома имзолади. "Олимпик"дан ижарага олинган Муҳаммадазиз Иброҳимов эса 2001 йилда туғилган ва лимитдан ташқарида қолади. Буёғига Веско Стешевич бошчилигидаги жамоа фақат 2001 ва ундан кичик футболчилар билан шартнома тузиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика