UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди Янгиликлар

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди

Суперлига клублари 2-давра олдидан таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

15 июль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига бир қатор ўйинчилар келиб қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Абдураимов, Убайдуллаев ва Шойқулов "Металлург"га ўтади

Бўйи деярли 2 метр бўлган эронлик футболчи "Металлург"га ўтди

"Металлург" ёзги трансфер ойнасида ўз сафини яна бир эронлик легионер билан тўлдирди. Гап 29 ёшли Даниал Маҳини ҳақида кетмоқда. 1993 йилда туғилган Маҳини ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади, шунингдек марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади.

Маҳини бекободликлар сафига Эрон 1-лигаси вакили "Арман Гоҳар" клубидан келди. Ҳимоячи фаолияти давомида "Истиқлол" (Хузестан), "Сайпа", "Пайкан" каби форс клубларида ўйнаган.

Шу билан "Металлург"нинг ёзги трансферлар лимити тўлди. Жамоа 5талик лимит учун Сардор Абдураимов, Искандар Шойқулов, Шаҳзод Убайдуллаев, Ризо Язадандуст (Эрон) ҳамда Даниал Маҳини (Эрон) билан шартнома имзолади. "Олимпик"дан ижарага олинган Муҳаммадазиз Иброҳимов эса 2001 йилда туғилган ва лимитдан ташқарида қолади. Буёғига Веско Стешевич бошчилигидаги жамоа фақат 2001 ва ундан кичик футболчилар билан шартнома тузиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика