Эшитдик-да! "Металлург" раҳбариятида истеъфо рўй берди
11 дек 2024 18:30
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Металлург" раҳбариятида истеъфо рўй берди
Бугун "Металлург" клубида катта мажлис бўлиб ўтган.
Мажлисни завод директорининг шахсан ўзи ўтказган. Мажлисда клуб бош директори Шавкат Саидов ўз лавозимидан озод этилган. Академияни бошқариб келаётган Акмал Шарипов унинг ўрнига вақтинча директор вазифасини бажаради. Бу ҳақда "Championat.asia" журналисти Толибжон Қосимов ўзининг каналида маълум қилди.
"Мендаги маълумотларга қараганда бутун мавсум давомида деярли ғалаба қозонмаган ва мукофот пули ишламаган "Металлург" ўйинчилари ва ходимларига "Насаф" ва "Олимпик"ни мағлуб этишгани учун мукофот пуллари берилмаслиги мумкин экан. Зўр-а, ўзи бутун мавсум премия берилмаган, охиридаям бермай қўя қолишмоқчи", - дейилади муаллифнинг постида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар