UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  0 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, стадион прожекторларини ёзгача талаб даражасига келтира олмаган 4 клуб сентябрга қадар уй учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур этилди.

30 июль куни Coca-Cola Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ ярим ой аввал “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клубларини стадион масаласида огоҳлантирган. Биринчи навбатда қўқонликлар стадион масаласини ижобий ҳал қилиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисини Яйпанда ўтказадиган бўлишди. Кейинроқ “Андижон” ва “Турон” ўртасидаги яна бир водий дербисига Наманган мезбонлик қиладиган бўлди. 

Бироқ "Машъал" раҳбарияти стадион масаласини ҳалигача ҳал қила олган эмас. Ваҳоланки, ПФЛ 13 июль санасига қадар уч клубга муҳлат берган ва шундан кейин ҳам “Машъал” яна бир карра огоҳлантирилган. Эндиликда ПФЛ бош ташкилотга тақдимнома киритиб, сентябрь ойида ҳам Муборакдаги стадионда ўйинлар ўтказиш учун тақиқ қўйишни режалаштирган. Бу ойда Муборакка “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ташриф буюриши керак эди. Шунингдек, ўйин санасига қадар ҳам “Машъал” футбол клуби стадион масаласини ҳал қилмаса, 13-тур учун жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика