UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  6 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  2 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  5 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти Янгиликлар

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти

Бизга маълум бўлишича, ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада "Локомотив"га қайтади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жалолиддинов ушбу мавсумга тайёргарликни "Локомотив" сафида бошлаб, Суперлига бошланишига саноқлик кунлар қолганида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилганди. 

Уни "Қайрат"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Қурбон Бердиев шахсан жамоага таклиф этганди. Лекин Жасур Қозоғистонда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бундан ташқари Қурбон Бердиев клубни тарк этиб, Эронга йўл олди. 

Шу боис Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам "Локомотив"га қайтишни хоҳлаб турибди. Кеча "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Диёрбек Туропов "Навбаҳор"га йўл олаётгани ҳақида хабар чиқди. Клуб раҳбарияти Туропов ўрнини Жалолиддинов билан тўлдирмоқчи. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида "Локо"га кучли ҳужумчининг келиши кутиляпти. 

Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё чемпионатидаги муносиб ўйини сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан "Келажак бунёдкори" медалини қабул қилиб олди. Давлатимиз раҳбарининг эътибори Жалолиддиновга ўз устида янада кўпроқ ишлаши учун далда берса ажаб эмас.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика