

Вадим Абрамов таркибга "Бунёдкор"дан ярим ҳимоячи Расул Йўлдошевни жалб қилди. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров хабар берди. Томонлар яқин кунлар ичида расман шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Расул Йўлдошев бу йил Суперлигада 10 та, Ўзбекистон кубогида 3 та баҳсда майдонга тушди. "Динамо" у учун фаолиятидаги учинчи жамоа бўлади. Бунга қадар у "Бунёдкор"дан ташқари 2019 йил ярим мавсум ОКМКда ҳам тўп тепган эди.
Трансфермаркт портали футболчининг нархини 200 минг еврога баҳолаган.



