Эшитдик-да! "Бунёдкор" 2 нафар ҳимоячини жамоага жалб этди
10 июл 2024 13:46
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Бунёдкор" 2 нафар ҳимоячини жамоага жалб этди
Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Маълумотларга қараганда, ўтган мавсумни Бангладешнинг "Башундара Кингс" клубида ўтказиб, чемпионликка эришган ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев ва "Қизилқум" билан хайрлашган ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков (суратда – таҳр.) иккинчи даврани "Бунёдкор" сафида бошлашади. Ҳар икки футболчи "қалдирғочлар" билан ярим йиллик шартнома тузган.

Аввалроқ "Бунёдкор" Олимпиадага борадиган дарвозабон ва ўз тарбияланувчиси саналган футболчини таркибга қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар