Эшитдик-да! Авазбек Ўлмасалиев ҳам "Бунёдкор"ни тарк этмоқда

Iskandarov Abdulaziz
2 янв 2021, 12:32
"Қалдирғочлар"нинг етакчи ўйинчиларига ҳаридорлар тобора кўпайиб бормоқда.

Хусусан, жамоанинг марказий ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев ҳам янги мавсумни бошқа жамоада ўтказиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Championat.asia га маълум бўлишича,  Ўлмасалиевни "Бунёдкор" билан тузган шартномаси якунига етди. Унга Тошкентнинг бошқа бир клуби,  "Пахтакор"дан жиддий таклиф тушган.  Катта эхтимол билан "шерлар" устози марказий ҳимояни 21 ёшли Ўлмасалиев  билан кучайтирмоқчи. Томонлар ўзаро келишувга эришган. Бу ҳақда шу кунларда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›