UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  0 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  1 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  15 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага? Янгиликлар

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди.

У айни пайтда ишсиз бўлиб турибди. Аммо, футбол оммаси грузиялик мутахассиснинг тез орада юртимизга қайтиши ҳақида гапиряпти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, Шота Юстиновичнинг хизматларига "Пахтакор" билан бирга, ЎФА ҳам қизиқмоқда. У Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийсиз қолган Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов 8 июнь куни сайтимиз мухбири билан суҳбатда Арвеладзе ҳақидаги миш-мишларни рад қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шота Юстинович Ўзбекистонни тарк этгач, турк матбуоти унинг "Фенербахче" ва "Кайсериспор" клублари бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида маълумот берди. Кейинчалик мутахассисга Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасидан таклиф бўлгани айтилган эди...

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бошқарувидаги биринчи мавсумида Ўзбекистон чемпионатида бронза, 2-сида кумуш медални қўлга киритган бўлса, клуб охирги 2 йил давомида ички мусобақаларда требл ва олтин дубл қайд этди.

Рейтинг: -68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика