UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  12 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда" Янгиликлар

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда"

Хабарингиз бор, Тошкентда "Эртанги кун спорти" (Sport for tomorrow) мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўз вақтида "Пахтакор"да тўп тепган Ровшан Мухадов бошчилигидаги Туркманистон ўсмирлари дастлабки икки турда Ўзбекистон (1:5) ва Японияга (0:1) мағлуб бўлишди. Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бундай мусобақалар жуда керак деб ўйлайман. Ўсмирлар ўз имкониятларини синаб кўришади. Биз Японияда ўтган илк мусобақада ҳам қатнашгандик. Тошкентдаги мусобақа ҳам яхши ташкил этилмоқда. Бизнинг жамоа тажриба тўпламоқда. Жамоа Осиё чемпионатига чиқа олмади, лекин кейинчалик бу футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашлари мумкин. Туркманистонда футбол босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Артур Геворкяннинг "Насаф"да ўйнашини биламан. У менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бир неча йил аввал Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралашда қатнашганди. Артур Геворкян ҳам ўйнаганди, ўшанда мен бош мураббий эдим. Бугун (суҳбат 2 март куни уюштирилган) "Насаф" ОЧЛдаги навбатдаги ўйинни ўтказади. Албатта учрашувни томоша қиламиз ва Артурга мухлислик қиламиз", - дейди Равшан Мухадов.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика