UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  2 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Эртага Жанубий Кореяга қарши ўйнаймиз Янгиликлар

Эртага Жанубий Кореяга қарши ўйнаймиз

Хабар берганимиздек, 27 март куни, Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги “Daejeon World Cup” cтадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон ҳамда Жанубий Кореянинг эртанги ўйинда иштирок этадиган футболчилари рўйхатини аввалроқ эълон қилган эдик.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар жами 12 бор ўзаро тўқнаш келган. Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйинлардан фақат биттасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Қолган тўққиз ўйинда кореяликларнинг қўли баланд келган. Жанубий Корея дарвозасига жами 12та тўп киритган бўлсак, эртанги рақибларимиз терма жамоамиз дарвозасига умумий ҳисобда 27та гол уришга эришган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Корея устидан қозонган ғалабаси ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувга тўғри келган. 1994 йилда Хиросима шаҳрида, Осиё ўйинлари ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув эса Австралиянинг Мельбурн шаҳрида, Осиё Кубоги 2015 чорак финали доирасида бўлиб ўтиб, унда қўшимча таймларда Сон Хён Мин томонидан киритилган икки гол эвазига Жанубий Корея кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганди.

Эртанги назорат учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика