UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  0 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  3

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади

Эртага ОФК яна бир мусобақанинг саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, 2020 йил Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Маълумки, шу йилнинг қиш фаслида мазкур мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

Таиланддаги мусобақада кучли учликка кирган жамоалар ёзда Олимпиада ўйинларига боради. Эртага ОФК ушбу чемпионатнинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Саралаш босқичида жами 44та жамоа қатнашади. Терма жамоалар икки минтақага бўлинган: Шарқ ва Ғарб. Шарқда 20та, Ғарбда эса 24та жамоа финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Саралаш баҳсларига 12та давлат мезбонлик қилади. Ғарб минтақасидан: Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн, Қувайт. Шарқ минтақасидан: Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Камбоджа, Тимор-Лесте, Мўғулистон.

Кўриб турганингиздек, биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Саралаш босқичи 2019 йилнинг 22-26 март кунларига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг вақтинча мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика