UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  30 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради Янгиликлар

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради

Теглар :  Роберто Карлос
Эртага, 28 январь "Реал" ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Тошкентга келади.

Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Карлос Тошкент вақти билан 09:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"га етиб келади. Роберто Карлос шу куни турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
ЎФА юртимиздаги барча ОАВни ушбу тадбирларга таклиф қилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика