Эронлик икки футболчи фаолиятини Қатарда давом эттиради

Xayrulla Xoliqov
10 окт 2020, 14:31
Эрон терма жамоасига номзод футболчилар Қатарга йўл олдилар.

Қатар юлдузлар лигаси вакили "Умм Салал" ўз таркибини Рузбеҳ Чешми билан кучайтириб олди. Ушбу футболчи шу пайтгача "Истиқлол" сафида ўйнаб келаётганди. Лекин "Истиқлол" ОЧЛ 1/8 финалида "Пахтакор"га мағлуб бўлгач, Чешми жамоа билан Теҳронга қайтмади. У Доҳада қолиб "Умм Салал" билан шартнома имзолади. 27 ёшли марказий ҳимоячининг янги жамоаси сафида йилига 900 минг доллар маош олиши айтилмоқда. 

Эронлик яна бир футболчи Меҳди Тораби Қатарнинг бошқа бир жамоаси "Ал Араби"га кўчиб ўтди. У янги жамоасида 99-рақамда ўйнайди. 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи аслида "Ал Араби" билан сентябрь бошида келишиб қўйганди, фақат шартнома имзолаш 9 октябрга тўғри келди. Меҳди Тораби бунгача "Персеполис" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com