UZ

Сўнгги янгиликлар

Эрон терма жамоаси 17 мартдан йиғинга киришади Янгиликлар

Эрон терма жамоаси 17 мартдан йиғинга киришади

Хабарингиз бор, март ойида ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари давом эттирилади.

Ҳозирча қолган тур ўйинлари уй-сафар тизимида давом эттириладими ёки марказлашган тартибдами, тўлиқ аниқ эмас. Эрон футбол федерацияси миллий жамоа 17 март куни Теҳронда йиғилишини маълум қилди. 

Эрон МТЖ 25 март куни Гонконг термасига қарши майдонга тушади. Орадан беш кун ўтиб навбатдаги беллашув Камбоджа термаси билан кечади. Форслар гуруҳда 6 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди. 

Бундан кўриниб турибдики, Эрон миллий терма жамоаси фақат ФИФА кунларида йиғин ўтказади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика