UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  0 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  0 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  3 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  2 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  9 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  4 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  14 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани Янгиликлар

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Амир Ғаленои ва футболчи Алиризо Жаҳонбахш қатнашди.

"Биринчи навбатда, Ўзбекистон терма жамоасига Теҳронга хуш келибсиз дейман. Шу ўринда, Ўзбекистон тиббий штабига миннатдорлик билдирмоқчиман, чунки Тошкентга сафаримиз чоғида улар бизга анча ёрдам беришди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида тўхталсак, сўнгги 10 йил давомида, айниқса, ёшлар миқёсида ўсишга эришди. Ўзбекистонда юқори даражали футболчилар етишиб чиқди. Эрон чемпионатида ҳам бир қатор футболчилари тўп тепмоқда. 

Футболчиларимиз эртанги учрашувга тайёр. Ўзбекистон терма жамоаси 3-4-3 тактикасида ҳаракат қилади ва бизни асосан қарши ҳужумда жазолашга уринса керак. Эртага яхши натижа кўрсатиш учун майдонга тушамиз. Ўзбекистон билан олдинги учрашув статистикаси ҳам биз яхши ҳаракат қилганимизни кўрсатиб турибди. Умид қиламанки, эртанги учрашувга кўплам мухлислар келади.

Биз кучли терма жамоага қарши ўйнаймиз, шу сабабли чиройли ўйин бўлишини кутяпмиз.

ЖЧ йўлланмаси ҳали расман ҳал этилгани йўқ. Бизни Ўзбекистон билан ўйиндан ташқари яна иккита ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда катта иштиёқ билан майдонга тушамиз. Футболчилар ҳар томонлама баҳсга тайёр.

Таркибимизда жаҳон даражасидаги ўйинчилар йиғилган ва бўшашмаслик муҳимлигини яхши билишади. Шу сабабли эҳтиёткор ҳаракат қиламиз. 

Учрашувлар статистикаси ва тарих жиҳатдан миллий терма жамоа учун ҳар бир ўйин жуда ҳам муҳим. Шу боис футболчиларимизни хоҳлаганимизча алмаштира олмаймиз. Терма жамоани ёшартириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Баъзи футболчиларни шунчаки таркибдан чиқариб ташлолмаймиз, чунки уларни ўрнини босадиган футболчиларга эга эмасмиз. 

Тареми ҳақида тўхталсак, футболчи учун соғлиқ жуда муҳим. Унинг эртанги ўйинда қатнашиш-қатнашмаслиги бўйича қарорни бугун кечқурун қабул қиламиз. 

Албатта Эрон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16-ўринда ва ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатиб турибди. Буларнинг барчаси сўнгги 2 йиллик меҳнатимиз самарасидир. Қийинчиликларга қарамай, ижобий натижаларга эришиб келяпмиз, масалан, Осиё Кубогида Японияни мағлуб этдик. Ҳозирда ўз олдимизга бундан-да юқори мақсадларни қўйганмиз. ЖЧ финал босқичида ҳам яхши натижалар учун интиламиз. Ўз ўрнида, Эрон футбол федерацияси биз учун зарур шароитларни яратиб беришига умид қиламан", – деди Ғаленои.

"Наврўз байрами билан Эрон халқини табрикламоқчиман. Биз ЖЧ саралаши бошланишидан олдин ушбу босқич қийин ўтишини билардик. Шунинг учун майдонда ва унинг ташқарисида ҳамжиҳат бўлиб келмоқдамиз. Биз мундиаль Эрон халқи учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз. Бош мураббий айтган барча фикрларга қўшиламан. Эрон миллий терма жамоасининг ҳар бир натижаси мухлислар учун муҳим. Ўзбекистон ҳам сўнгги вақтларда Осиёнинг энг олди терма жамоаларидан бири эканлигини намоён этмоқа. Эртага бизга қийин бўлади, бироқ астойдил тайёргарлик олиб бордик. Наврўз совғаси сифатида мухлисларга ғалабани тортиқ этмоқчимиз.

Эрон терма жамоаси бу фақат терма футболчилари деган маънони англатмайди. Терма жамоанинг ҳар бир ходими қўлидан келганича фаолият юритади. Ўзим 12 йилдан буён миллий жамоадаман. Шу сабабли мен ва бошқа тажрибали футболчилар ёшлар тезроқ киришиб кетиши учун уларга кўмак бериб келяпмиз. Шу жумладан, бош мураббийимиз ҳам, термада яхши атмосфера ҳосил қилишда муҳим ролни ўйнамоқда.", – деди Жаҳонбахш.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон беллашуви эртага "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 21:00 га белгиланган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика