UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  1 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  13 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Эрон футбол федерацияси биносиз қолди Янгиликлар

Эрон футбол федерацияси биносиз қолди

Эрон футбол федерацияси ва "Персеполис" клуби битта бинодан фойдаланиб келишаётганди.

Лекин яқинда улардан бу бино тортиб олинди. Савол туғилиши мумкин, бу қандай юз берди? Гап шундаки, Эрон ФФ 2019 йилнинг май ойида бельгиялик мураббий Марк Вильмотс билан шартнома имзолаб, ушбу мутахассис олдига терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифасини қўйганди. 

Лекин уч йиллик шартномага имзо чеккан Вильмотс Эрон МТЖни атиги 6та ўйинда бошқарди. Натижалар ижобий кўрниниш олмагач, истеъфога чиқарилди. 2019 йилнинг ноябрь ойида Эрон футбол федерацияси собиқ президенти Меҳди Таж бельгиялик мураббийнинг товон пулини тўлаб бериш мақсадида Эрон ижтимоий хавфсизлик инвестиция компанияси (бошқача номи "Шаста")дан 2 миллион доллар қарз олишга мажбур бўлди.

Қарз берган ташкилот 2020 йилнинг декабрь ойида пулни қайтаришни сўрай бошлади. Лекин Эрон ФФда бунча пул йўқлиги сабаб "Шаста" секин-аста федерацияга боғлиқ нарсаларни ўзлаштиришга тушди. Яқинда ташкилот Эрон футбол федерацияси биносини тортиб олди. Бинодан шунингдек, мамлакат чемпиони "Персеполис" клуби ҳам фойдаланиб келаётганди.

"Персеполис" ижрочи директори Эбраҳим Шакури бўлиб ўтган воқеа хусусида шундай деди: "Асфсуски, биз федерациянинг айби билан биносиз қолдик. Лекин бунга шунчаки қараб турмаймиз. "Персеполис" - катта клуб ва миллионлаб мухлисларига эга. Шундай катта жамоанинг уйсиз қолиши ақлга смиғмайди. Футбол федерациясининг қарзи борлиги, бу уларнинг муаммоси. "Персеполис"нинг бунга умуман алоқаси йўқ. Ва бошқаларнинг ўзаро муаммоси деб клуб жабр чекмаслиги керак".

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика