Эрнанес: "Бундан яхшироқ ўйнай оламан, лекин асосийси - "Интер" ғалабаси"

Tolibjon Qosimov
10 фев 2014, 13:11
"Интер"нинг янги футболчиси Миландаги дебюти ҳақида гапириб берди.
"Мен аслида бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламан. Бироқ асосийси биз ғалаба қозондик. Икки ҳафта ўйнамаганим учун бироқ ҳаяжонландим. Умуман олганда, ўз дебютимдан қониқдим.

Менга чап қанотда ва марказий ярим ҳимояда ўйнаш ёқади. Ҳимояда ҳам ёрдам беришга тайёрман. Шунингдек, рақиб дарвозасига хавф солишга ҳам интиламан.

Эди Рейя ("Лацио" бош мураббийи) мени яхши ҳимояланмайди, деб айтибдими? Унинг гапига қўшиламан", деди бразилиялик футболчи.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru