UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  25 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Эрматов олий лига-2015 да “Насаф” иштирокидаги 3-баҳсни бошқаради Янгиликлар

Эрматов олий лига-2015 да “Насаф” иштирокидаги 3-баҳсни бошқаради

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган марказий баҳс – “Насаф” – “Олмалиқ” беллашувини ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб боради.

Унга қанотларда Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов кўмаклашишади. Ўринбосарлар учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиб баҳсида захира хаками вазифасини нукуслик Исҳоқ Ибрагимов бажаради.

Ўйин назоратчиси урганчлик Булат Галеев, Аҳрол Иноятов ПФЛ вакили сифатида Қаршига ташриф буюради.

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда Равшан Эрматов ва унинг бригадаси “Насаф” иштирокида ҳозиргача иккита ўйинни бошқарди. Дастлаб Фарғонада (“Нефтчи” – “Насаф” 0:1) сўнгра жамоамизнинг Тошкентда (“Пахтакор” – “Насаф” 3:1) ўтказган учрашувларини бошқарган ФИФА ҳаками Олий лига-2015 да илк марта Қаршида “Насаф” иштирокидаги баҳсга тайинланди.

Олий лига, 17-тур. 08.08.2015.

“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика