Эркин Жабборов: “Бугун бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди”
25 июн 2016 15:49
Янгиликлар
Эркин Жабборов: “Бугун бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди”
Бугун олий лига ўн тўртинчи туридан жой олган баҳслардан бири Навоийда “Қизилқум” — “Нефтчи” жамоалари ўртасида бўлиб ўтказилади.
Учрашув олдидан мезбонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Охирги турда “Нефтчи” Фарғонада чемпионат етакчиларидан бири “Насаф” билан жанговор дуранг ўйнаганидан яхши хабардормиз, — дейди Эркин Жабборов. — Биз эса маълум сабабларга кўра, ўтган турда дам олдик. Шу боис, навбатдаги ўйин олдидан жиддий тайёргарлик кўришимиз учун вақт етарли бўлди, деб биламан. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқлиги, жамоадошларимнинг кайфияти аъло эканлиги бизни ҳужумкор ўйин намойиш қилишга ундаши талбиий, албатта.
Қолаверса, биз биринчи давранинг охирги уй учрашувида майдонга тушамиз. Бугун бу ўйинда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар