UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди Янгиликлар

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизда маълум муддат танаффус юзага келганди. Қисқа таътилдан сўнг, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 11 октябрдан яна ўз қароргоҳларида йиғилдилар.
Айни чоғда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида футболчилар Навоийдаги "Сўғдиёна" стадиони ва "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонларида машғулотларни давом эттиришяпти.

Маълумки, ҳозирда Дубайда миллий терма жамоамиз навбатдаги ўқув машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ҳужумчимиз Наврўзбек Алимов мазкур йиғинда иштирок этаётган бўлса, ёш ва умидли дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев эса Мьянмада ёшлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, деярли бутун мавсумни жароҳатини даволаш билан ўтказган моҳир дарвозабон Эркин Жабборов яна жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди.

— Жароҳат — футболчининг асосий душмани саналади, — дейди Эркин Жабборов. — Бу йилги чемпионатда атиги бир ўйинда майдонга тушдим. Биринчи даврада жамоамизнинг Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказган учрашувидан сўнг, оёғимдаги жароҳат қайта безовта қилди. Натижада Москвада жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Футболчи учун ўз жамоаси ўйинларини майдон ташқарисида туриб кузатиш жуда оғир. Шукрки, ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирги ҳолатим ёмон эмас. Шифокорлар умумий машғулотларга қўшилишимга рухсат беришганидан хурсандман. Мураббийлар имкон беришса, қолган учрашувларда ўз жамоамга албатта ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари йигирма учинчи турда Наманганда "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 17 октябрь куни соат 17.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика