UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  2 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  8 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  1 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз! Янгиликлар

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!

Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган ойда МЮ тен Хаг бошчилигида 3 учрашувда 3 та ғалабага эришди ва бирорта гол ўтказиб юбормади.

МЮ ноябрда "Фулхэм", "Лутон Таун" ҳамда "Эвертон"ни таслим этди ва 100 фоизлик натижа қайд этган ягона жамоа бўлди. Бундан ташқари, "қизил иблислар" ўтган ойда бирорта гол ўтказиб юбормаслик борасида ҳам танҳо бўлишди.

Тен Хаг учинчи бор ушбу совринни қўлга киритмоқда (олдингилари 2022 йилнинг сентябрида ва 2023 йилнинг февралида). "Юнайтед" устозлари орасида фақатгина афсонавий Сэр Алекс Фергюсон Эрикдан кўпроқ ой мураббийи бўлган (27 марта).


АПЛ тарихида энг кўп ой мураббийи бўлган мутахассислар:

1. Сэр Алекс Фергюсон - 27

2. Арсен Венгер - 15

3. Пеп Гвардиола - 11

4. Дэвид Мойес - 10

5. Юрген Клопп - 9

6. Мартин О'нилл, Харри Рэднапп - 8 мартадан

7. Рафа Бенитез - 7

8. Сэм Эллардайс, Микел Артета, Сэр Бобби Робсон - 6

9. Карло Анчелотти, Эдди Хау, Кевин Киган, Клаудио Раньери - 5

10. Нуну Эшпириту Санту, Рой Хожсон, Жо Киннер, Жозе Моуриньо, Мануэль Пеллегрини, Маурисио Почеттино, Гордон Страчан -

11. Антонио Конте, Алан Кёрбишли, Жерар Улье, Рональд Куман, Дэвид О'лири, Алан Пардью, Стюарт Пирс, Анге Постекоглу, Брэнден Роджерс, Эрик тен Хаг - 3.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Харри Магуайр АПЛда ноябрнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинган эди.

Мэмлар юлдузига айланган Магуайр - АПЛда ой футболчиси!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика