UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16

Эрик Абидаль: “Жаҳон чемпионати финалида жасур футболчилар пенальти тепишади” Янгиликлар

Эрик Абидаль: “Жаҳон чемпионати финалида жасур футболчилар пенальти тепишади”

Франциялик собиқ футболчи Эрик Абидаль фаолияти тўғрисида “FourFourTwo” нашрига интервью берди.

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Каталонияда энг нуфузли совринларини қўлга киритди ва саратон касаллигини енгиб ўтди. Эрик фаолиятидаги ажойиб даврларни ёдга олиб, ўзининг дунёқарашлари ҳақида тўхталди.


- Футболчи бўлмасангиз нима билан шуғулланган бўлардингиз?

- Ҳамиша футбол ўйнашни орзу қилганман. Бироқ 17 ёшимда иккала оёғимни синдириб олганман. Орзуларимни амалга ошириш қийинроқ бўлганди. Лионда рассом ва безовчидан таҳсил олишни бошлагандим. Яхши ўзлаштирганман, аммо синфда энг яхшиси эмасдим. 18 ёшимда кубокда “Лион Душер” ҳаваскорлар жамоаси учун “Ницца”га қарши ўйнаганман. Рақиб иккинчи дивизион аъзоси эди. “Монако”дан бир неча скаут ўйинни кузатиш учун ташриф буюрган. Улар “Ницца” футболчиси ҳаракатларини кузатишлари лозим бўлган. Биз жуда яхши ўйнаб, 4:0 ҳисобида зафар қучганмиз. Кейин “Монако” вакиллари клуб президентига қўнғироқ қилиб, мени бир ҳафтага кўрикка бериб туришини сўрашган. Бу февралда рўй берганди. Улар июлда қайтишим лозимлигини айтишди ва 5 йиллик шартномага имзо чекдим. Орзум рўёбга чиққанди.

- “Лион”гача “Лилль” ва “Монако” сафида ўйнагансиз. Болалигингизда “Лион”га мухлислик қилганмисиз?

- Ушбу шаҳарда ўсдим. Шунинг учун ёшлигимда “Лион”га ишқибозлик қилиб, баъзида стадионга тушиб турардим. Бу қийин эди: чипта арзон эмасди, мен яшаган ҳудудда камбағал инсонлар истиқомат қиларди. Баъзида Лион ассоциацияси чипталарни бепул тарқатарди. Ўшанда энг яхши футболчи кейинчалик “Барселона”га ўтган Людовик Жюли эди. Болалигимда ҳар доим “Лион”да кўрикдан ўтишни истардим, бироқ менга академия талабларига жавоб бермаслигим ва озғинлигимни айтишарди. Улар буни ҳар йили 4-5 марта гапиришарди. Шу сабабли якунда бошқа жойга кетишга мажбур бўлдим.

- “Лион” учун биринчи голингиз собиқ жамоангиз “Лилл”га қарши рўй берган ва бу ота-онангизнинг тўй қилишига сабаб бўлгани ростми? Бу тўғрисида олдиндан келишилгани ортиқча босим юкламаганми?

- Ҳа, бу ҳақиқат! Уларга биринчи голимни урсам, турмуш қуришлари зарур бўлишини айтганман. Буни ҳар йили такрорлардим ва улар буни кўп кутишди. Мен кўп гол урмасдим. Бу рўй бергунча профессионал савияда 4-5 йил ўйнаб қўйгандим. Ўйлашимча, улар ниҳоят турмуш қуришларидан бахтиёр бўлишганди.

- “Лион”да 3 йилда 3 марта Франция чемпиони бўлдингиз. Сизга жамоа Чемпионлар лигасида яхшироқ қатнашиши шарт бўлгандек туюлмайдими?

- Ҳаммаси майда нарсаларга боғлиқ. “Лион” Европадаги энг яхши клублардан бири эди, биз ҳар йили ўсишга интилардик, аммо ҳар сафар пули ва тажрибаси кўпроқ бўлган рақибларга дуч келардик. Балки, бирор супер тўпурар бўлганда барчаси бошқача кечиши мумкин эди. Бизда Карим Бензема пайдо бўлди ва “Лион” у билан 2008 йил Франция чемпионатидаги охирги ютуғини нишонлади. Лекин энг яхши жамоаларни енгиш учун энг яхши футболчилар зарур. Ўшандан бери “Лион” чемпион бўлмади, аммо жамоада ҳозир кўплаб ёш футболчилар ўйнамоқда. Янги стадион билан улар Европада яна топ-клублар қаторига қайтишлари мумкин.

- “Барселона”га ўтишингиз аниқ бўлмагунча “Лион” билан машқ қилмаслигингиз ҳақида раҳбариятга айтганингиз ростми? Бундан афсусланасизми?

- Бу ҳақиқат эмас. Президент ва вице-президентга қўнғироқ қилиб, “Барса”га ўтишни хоҳлашимни гапирганман. Улар билан келиша олишларига умид қилишимни таъкидлагандим. Ўшанда Барселонада оилам билан таътилда эдим. Уйга қайтаётган пайтимизда ушланиб қолишимга тўғри келган, чунки клублар келишган ва шартномага имзо чекишим лозим бўлган. Юкимиз самолётда эди ва уни қайтаришларини сўраб илтимос қилганман. Чунки ўзим билан бошқа кийимларим йўқ эди. Улар бундан ажабланишган, лекин Барселонада барча қадрдон жамоага ёрдам беришдан хурсанд бўлади. Биз меҳмонхонага қайтдик ва кейинги куни клуб билан шартнома туздим.

- Франк Райкаард ва Пеп Гвардиола услублари қандай фарқ қиларди?

- Ҳар бир мураббийда футболга қарашлари ва таклик қарорлари мавжуд. Райкаард жамоада мажбуриятларини ажойиб бажарди – Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғалаба қозонди. Жамоа кейин икки бор треблга эришгани сабабли буни унутиш керак эмас. Гвардиола, албатта, бошқача. У ёшроқ эди ва ўйнашни яқинда тугатганди. Пеп клубга бошқача футболни берди. У айтарди: “Тўп билан ўйнанг, пас, пас, пас, ошириш, ошириш, ошириш ва кейин дарвоза яқинида ўйин тақдирини ҳал қилинг”. Гвардиола кўп меҳнат қилди ва унга биринчи мавсумда барча совринларни ютиши билан омад кулиб боқди. Баъзида омадсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

- Гвардиола “Барселона”сининг бундай муваффақияти кафолати нима бўлди? У ўйинчиларга ишонч қўшдими? Ёки барчаси ўйин услубидаги тактик ўзгаришлардами? У ўзини жаҳлдан йўқотган пайтлари бўлганми?

- Албатта, унинг жаҳл қилишини кўрганман. Бу ҳар бир мураббийда бўлади. У “Расинг” билан уйдаги илк учрашувдан кейин ҳаммани кийиниш хонасига чақирганди. Ўшанда дастлаб “Нумансия”га ютқазиб, уйда дуранг ўйнагандик. Гвардиола таъкидлади: “Гап бундай, йигитлар. Мавсумга тайёрланиш жараёнида қийин меҳнат қилдик, сизлар режамга ишонишингиз лозим. Агар чемпионат ва Чемпионлар лигасида зафар қучишни хоҳласангиз”. Шундан сўнг жамоа у хоҳлагандек ўйнади. Бошида у ўзгаришни истамаган бир қатор футболчилар билан курашди. Кийиниш хонасидаги суҳбатдан кейин ҳамма нарса ўзгарди. Кейинги беллашувда Хихонда “Спортинг”дан 6:1 ҳисобида устун келдик. Гвардиола эрталабдан кечгача машғулот марказида ўтириб, меҳнат қилди, ёшларни кузатди. Янги тактик услубни ўйлаб чиқди. Бу унинг муваффақиятлари сабаби бўлди.

- Сизга тўпни доим назорат қиладиган жамоа ҳимоясида ўйнаш зерикарли бўлмадими? Эътиборни сақлаб қолиш қийинми?

- Бундай эмас. “Барса”да ҳимоячилар доим ҳушёр бўлиб, воқеаларни кузатиб бориши лозим. Фақат рақиб ҳужумчисини кузатмасдан, жамоаси тўп йўқотган ҳолатга эътибор бериши керак. Бу эса ҳар доим рўй беради. Жамоада ҳимоячи ҳужумкор ҳаракатларнинг аъзоси саналади. Ҳамиша рақибга босим қилиш даркор. Бунда эса зерикиш бўлмайди.

- Қайси ўйин энг эсда қоларли бўлган? 2010 йил “Класико”даги 5:0 натижаси бўлса керак?

- “Реал”га қарши 5:0 ва 6:2. Уларга гол уриш қийин, бундай йирик ҳисобда доғда қолдириш эса шунчаки ғаройиб. Сиз “Бернабеу”да 6 гол уришни тасаввур қила оласизми? Гвардиола доим “Реал”га қарши беллашувларда муҳим ўрин тутган. Улар билан 2011 йил Валенсияда кубок финалида ўйнадик ва Криштиану Роналдунинг қўшимча вақтдаги голи сабабли ютқаздик. Ўйиндан кейин Пеп мағлубиятга у сабабчи экани, чунки тактикани ўзгартиришни истаганини таъкидлаганди. Ҳеч нарсага эътибор бермай, “Реал” билан Чемпионлар лигаси ярим финалидаги икки учрашув борлиги айтди. Тактикани ўзгартириб, қандай воқеа рўй беришини кузатишимизни айтди. Ўша баҳсларда у тактикани ўзгартирди. Ҳимоячиларга марказдаги чизиқдан ўтмасликни тайинлади. Чунки “Реал” қарши ҳужумларга эътибор қаратганди. Дани Алвес ҳам қанот ҳимоячисига ўхшамаганди. Бускетс ҳам ҳимояланиш учун қолди. Ўшанда биз ғалаба қозондик. Гвардиола бошқача ўйлайди. Ҳамма жамоа бир услубда ўйнашини гапирарди, бироқ у ҳамиша тактикани ўзгартирарди. “Реал” билан ўйиндан олдин Вальдесга тўпни менга узатиши кераклиги ва Роналду ҳимояланишда қатнашмаслигини айтди. Биз шундай қилдик ва рақиб вазиятларда ортимизда қолиб кетди.

- “Барселона”да Дани Алвес билан яқин бўлгансиз? Футболчилар орасида яна дўстларингиз борми?

- Ўйинчилар орасида дўстларим кўп. Қизим Дани Алвеснинг болалари ўқийдиган мактабга қатнайди ва биз кўп кўришиб турамиз. Касал эканимда у менга ўз жигарини таклиф қилганди. У буни жиддий гапирганди, лекин ҳеч қачон бундай қарор қабул қилмасдим. Ҳозирги ўйинчиларни кўп безовта қилмайман, уларда бўш вақт кўп эмас. Лекин Карлес Пуйоль, Сейду Кейта, Карим Бензема, Франк Рибери энг яқин дўстларим. Футболда дўстлик бўйича менга омад кулган.

- Месси олдингизда қандай энг кулгили нарса амалга оширган?

- Машғулотдан кейин жарима зарбалари тепишни машқ қилдик. Дарвозада Хосе Мануэль Пинто турарди. Месси ҳар сафар тепишидан олдин Пинтога қаерга ташланиши лозимлигини айтарди. Пинто бунга эътибор бермай, тўпга ташланишга кеч қоларди ва Месси гол урарди. У 10 марта тепиб, барчасида гол урди ва нега Пинто у айтган томонга ташланмаганини сўраганди.

- 2009 йилги Чемпионлар лигаси финалини дисквалификация туфайли ўтказиб юборгансиз. Бу треблдан таассуротга путур етказмаганми? Трибунадан ғалабани кузатиш қандай бўлган?

- Бу осон бўлмаган вазият эди. Стадионга келганда ўйнашни хоҳлайсан. Финални ҳакам хатоси туфайли ўтказиб юборганимга аминман. Лекин жамоанинг ғалабаси муҳимроқ эди. “Манчестер” яхши ўйнашга интилди ва яхши бошлади, лекин “Барса” билан учрашувларда ёмон ҳолатга тайёр туриш керак. Чунки тўпни максимум 35 фоиз оласиз. Икки йилдан сўнг “Уэмбли”да “Барса” “МЮ”га қарши янада яхшироқ ўйнади. Тўпни 72 фоиз назорат қилдик. Бунга ишонасизми? Рақиб кучли эди. Уэйн Руни улар сафида энг яхши эди ва охиригача кураш олиб борганди. Унинг характери кучли, ўшанда у майдонда ҳаддан ташқари кўп югурганди. Криштиану Манчестерда ўзини кўрсатганда бу Руни сабабли бўлганди. Уларда яхши таркиб бор эди, 2008 йил ғолиб чиқиб, 2009 ва 2011 йил финалга чиқишди. Улар билан 2008 йил ҳам ўйнагандик. Ўшанда “Олд Траффорд”даги ўйинда Пол Скоулз ажойиб гол урганди ва уни эслашни ҳалигача хоҳламайман.

- 2011 йил мартида жигарингизда саратонни аниқлашди. Ўшанда яна ўйнашга умид қилганмидингиз?

- Ҳа, қайтишни жуда истагандим. Ҳеч қачон майдонга қайтмаслик ҳақида ўйламаганман. Биринчи мақсадим соғайиш, кейингиси футболга қайтиш бўлган. Ўзим учун буни амалга оширишим шарт эди. Қийин бўлганди, лекин оилам, шифокорлар менга ёрдам берган. Жуда тез тикландим. Кейин кўпроқ вақтни оладиган жиддийроқ операцияни бошдан ўтказишим керак эди. Кўчириб ўтказиш. Донор қариндошим бўлганди. 42 кун шифохонада ётдим, бор кучимдан айрилдим. Икки йилдан кейин “Барселона” президенти бундай ҳолат мавжудлиги ҳақида ўйламаганини айтганди. Жигар кўчириб ўтказилгач, менинг ўйнай олмаслигим тўғрисида гапиришган экан. Яратган менга футболчи бўлиш, касалликни енгиш ва фондни ташкил қилишга имкон берди. Ҳозир фонд билан боғлиқ иш 80 фоиз вақтимни олади. Касаллик билан курашдим ва бунинг нима эканлигини биламан. Одамлар билан ўртоқлашишим мумкин бўлган тажрибам бор.

- 2011 йил Чемпионлар лигаси финали сиз учун қанчалик муҳим бўлган? Ўша оқшом кубокни кўтаришингиз ҳақида қачон билгансиз?

- Биринчи навбатда финалда ўйнай олиш ҳақида ўйлаганман. 2009 йил уни қўйиб юборгандим. Гвардиолага яхши ҳолатда бўлмасам ҳам ўйнашга имкон бергани учун раҳмат айтаман. Менга сардорлик боғичини беришди ва “Уэмбли”да кубокни кўтардим. Уни ҳалигача қадрлайман. Ўсимтани олиб ташлаш операциясидан 2 ойдан кейин майдонга қайтдим. Шифокорлар ишонишмаганди, лекин ўзимга ишончим ёрдам берди.

- Даволанаётганингизда “Барселона” сизга маош тўлаган-тўламагани ҳақида гаплар юради. Вазиятни тушунтириб бера оласизми? Клуб маошни тўламаса, бу адолатдан бўлармиди?

- Гап пулда эмас. Кетишим билан боғлиқ ҳолатни тушунмаганман, мен клуб учун боримни берганман. Улар менга яна шартнома таклиф этиши керак эдими? Билмайман. Клуб қарор қабул қилди ва уни ҳурмат қиламан. Ўша вазиятда мен ва оиламга қийин бўлганди. Эҳтимол, улар вазиятни тушунтириб бериши лозим эди.

- Кетганингиздан кейин сизга Англиядан таклифлар бўлгани ҳақида айтишганди. Бу қанчалик ҳақиқат бўлган?

- “Барселона”дан кейин Англиядан таклифлар бўлмаган. “Ливерпуль” вақтлироқ таклиф этган, лекин Каталонияда қолишга қарор қилгандим. Англияда ўйнашни хоҳлагандим. У ерда жангчилик руҳим асқотган бўларди.

- 2006 йил жаҳон чемпионати финалида Зиданнинг Матераццига бош билан зарба берганини қандай қабул қилгансиз? Бошқа футболчилар Зидан жамоани қийин ҳолатга туширган деб ўйлайдими?

- У ўйиндан кейин кийиниш хонасида кечирим сўраган, яхши эслайман. Зарбани унутгандим. Вазиятни кўрмагандим, ҳимояга қайтаётгандим. Жаҳон чемпионати финалида диққатни сақлаш лозим. Ғалабага ҳақлироқ бўлганмиз деб ўйлайман, гарчи пенальтилар сериясидаги мағлубиятга қарамай.

- Учинчи пенальтини аниқ амалга оширгансиз. Ҳар доим улардан аниқ фойдаланганмисиз?

- Пенальти — доим 50га 50. Мураббийга тепишни хоҳлашимни айтганман. Баъзи футболчилар “Абидаль тепса, аниқ ютқазамиз” деб айтишганди. Уларнинг кимлигини айтмайман, лекин улар ҳазиллашишмаган. Футболда масъулиятли лаҳзалар бор ва шунинг учун ўйнаймиз. Босим кучли бўлса, шунчалик яхши. Жаҳон чемпионати финалида пенальти тепа оладиганлар кўпми, шуни билишни истардим. 4:0 ҳисобида ютаётганда пенальти тепиш осон, бироқ бундай турнир финалида эмас. Фақат жасур футболчилар шундай қила олишади.

- Энди нима қиласиз? Фаолиятингизни тугатгач, “Барса” лавозим таклиф қилгани тўғрисида айтгансиз. У ҳалиям кучдами?

- Фонд ҳозир мен учун муҳимроқ. Ва яна УЕФАда тайёргарлик ўтаяпман, қачондир спорт директори бўлиб ишлашга умид қиламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика