Энрике Рамоснинг рекорди ҳақида: "Серхио умуман бошқа даражада"

Tolibjon Qosimov
12 ноя 2020, 12:47
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Нидерландия билан ўтказилган ўртоқлик ўйини (1:1)дан кейин ҳимоячи Серхио Рамос ҳақида гапириб ўтди.

Рамос миллий терма жамоада 176-ўйинини ўтказди ва италиялик кипер Жандуижи Буффоннинг европаликлар орасида бош жамоада энг кўп ўйин ўтказиш борасидаги рекордини такрорлади.

Бундан ташқари, Рамос бу борада дунё рекордини такрорлаши учун яна 8та учрашув керак бўлади. Аҳмад Ҳассан Миср терма жамоасида 184та ўйин ўтказган.

"Серхио такрорланмас. У умуман бошқа даражада.

Фақат чинакамига иқтидорли инсонларгина ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи бўлишлари мумкин", - деди Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com