Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"
09 июл 14:45
Янгиликлар
Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"
Клублар жаҳон чемпионати 1/4 финалида ПСЖ "Бавария"ни (2:0) мағлуб этди. Биринчи таймнинг охирида Мусиала ПСЖ жарима майдонида Доннарумма билан тўқнашувда оғир жароҳат олди – "Бавария" ярим ҳимоячисининг чап оёғи синди. Мусиалада жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.
"Менимча, Жижжони таниганлар унинг қандай яхши инсон эканилигини билишади. Футбол – бу доимо жароҳатлар, оғир шикастланишлар содир бўладиган спорт, футбол жараёнининг бир қисми. Унда ёмон ниятда тўпга чиққани йўқ.
Мен Мусиала жамоадошлари ёки бошқа ўйинчиларнинг баёнотларига изоҳ бериш ниятида эмасман, чунки бу менинг вазифамга кирмайди. Лекин Жижжо билан ҳаммаси жойида. У ўша пайтда хавотирда эди. Менимча, у аллақачон Мусиала билан боғланган, биз барчамиз унга тезроқ соғайишини тилаймиз", – деди "ПСЖ" бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар