UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  4 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  0 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  5 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   6 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  13 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  4 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  22

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да Янгиликлар

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да

Олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки тўрт тур учрашувлари ортда қолди.
Миллий терма жамоамизнинг иккита расми ўйини  (6 ва 10 сентябрь) туфайли олий лигада бироз танаффус юзага келди. Энди 13 сентябрдан бошлаб 18-тур баҳслари давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта туридаги ўйинлардан келиб чиқиб бир қатор маълумотларни берса бўлади. Шулардан бири - мана шу тўрт тур бўйича кимнинг нечта очко жамғаргани. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, Қаршининг "Насаф" клуби барча тўрт учрашувни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам уйдаги, ҳам сафардаги икки беллашувда зафар қучишди.

Бу борада иккинчи ўринни "Пахтакор" эгаллади. Амалдаги чемпионлар максимум 12 очкодан 9 очко жамғаришди. Яъни, жамоа ўз майдонида "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйгани учун ҳам 12 очкони йиға олмади. "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Нефтчи" сингари жамоалар эса бир хил еттитадан очко тўплашди.

"Металлург", "Гулистон" ва "Қизилқум" эса тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, уч бор имкониятни бой берган жамоалар бўлишди. Натижада бу жамоалар максимум 12 очкодан бор-йўғи 3 очко жамғаришди. Бу борада энг пастки кўрсаткич "Шўртан"га тегишли. Ғузорликлар иккинчи давранинг дастлабки тўрт тур якунларига кўра атиги бир очкони қўлга киритишди. "Шўртан" ўз майдонида "Динамо" билан дуранг ўйнаганини ҳисобга олмаганда қолган учта учрашувда мағлуб бўлди.

Кўриб турганингиздек, 14-17-тур якунларига кўра кўп очко йиғиш бўйича энг яхши кўрсаткич Қашқадарёнинг бош жамоаси "Насаф"га насиб этди. Бу борада энг пастки кўрсаткич ҳам Қашқадарё вакилига тегишли. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" буёғига жиддий ҳаракат қилмаса бўлмайди.

Тўртта тур бўйича йиғилган очколар:

"Насаф"  12/12
"Пахтакор"  9/12
"Бунёдкор"  7/12
"Локомотив"  7/12
"Олмалиқ"  7/12
"Нефтчи"  7/12
"Бухоро"  6/12
"Навбаҳор"  5/12
"Динамо"  5/12
"Сўғдиёна"  4/12
"Металлург"  3/12
"Гулистон"  3/12
"Қизилқум"  3/12
"Шўртан"  1/12
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика