UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  0 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  4 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди? Янгиликлар

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?

АПЛ 27-тури доирасида ўтган “Ливерпуль” – “Фулхэм” (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Юрген Клопп ўз фикрларини айтди.

“Фулхем” бизга муаммолар туғдириши аниқ эди. Улар ажойиб формада, бу кучли жамоа. Барчамиз бу каби жамоани АПЛда қолиши керак деб ҳисоблаймиз.

Баъзи вазиятларда учрашувнинг боришига катта таъсир ўтказдик. Танаффус олдидан урилган гол эса бизга жиддий зарба берди. Бунга тўғри ёндашишга урундик ва йигитлар ҳам буни уддалашди. Бироқ, якунда гол уролмадик ва бу катта муаммодир. Жорий мавсумда ўз формамизга кира олмадик. Йигитлар ҳали ҳамон керакли жиҳатларга эга, аммо ҳозир уларни тўғри намоён эта олишмаяпти. Агар вазиятни бир кунда ўзгартириш имкони бўлганда, бу қойилмақом ишга айланарди.

Йигитларим ҳам зафар қучишни хоҳлашди. Ғолиб ютқазган жамоадан кўра кўпроқ ғалабани истаган, деб айтиш осон. Ўйлашимча, муаммо бунда эмас”, дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” мана 8 ўйиндан бери “Энфилд”да ғалаба қозона олмаяпти. Мағлубиятли серия эса қаторасига 6 учрашувдан бери давом этмоқда.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика