UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Суонси" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  45 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

"Энергетик-БГУнинг мақсади чемпионлик эмас, футболчиларни кучли жамоаларга етказиб бериш" - Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

"Энергетик-БГУнинг мақсади чемпионлик эмас, футболчиларни кучли жамоаларга етказиб бериш" - Бобир Абдихолиқов билан интервью

Хабарингиз бор, яқинда Беларусь чемпионати баҳсларига якун ясалди.

Дониёр Абдуманнопов, Шаҳзод Убайдуллаев, Бобир Абдихолиқов тўп тепаётган "Энергетик-БГУ" мавсум якунларига кўра 16та жамоа орасида 13 ўринни эгаллади. Гарчи натижа яхши бўлмасада, жамоа ҳамюртларимиз учун яхшигина ўсишига хизмат қилмоқда, дея оламиз. Ушбу сўзларимизга Бобир Абдихолиқов ҳам қўшилган ҳолда ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Беларусь чемпионатидаги фаолиятимга келсак, биласиз Украинанинг "Руҳ" клубидан "Энергетик-БГУ"га келиб қўшилдим. Бунинг сабаби кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш. Оптимал формага кириб олишим учун ҳам ушбу танловда тўхталдим. Жамоада футболчилар билан ишлайдиган мураббийлар юқори савияда",- дея гап бошлади ҳужумчи. 

- Александр Бельявский сайтимизга берган интервьюсида жамоада 8 нафарга яқин мураббий фаолият олиб бориши ва улар ўйинчиларнинг ҳолати бўйича ишлашларини таъкидлаганди...

- Тўғри. Масалан ҳужумчилар билан футболчилик фаолиятида "Шеффилд Юнайтед"да тўп тепган мураббий алоҳида иш олиб борди. Ҳар бир хатони тушунтирди, майда деталларгача эътибор берди. Машғулотми ёки ўйинми камчиликларимизни айтди. Менимча жамоаларда ҳужумчилар билан алоҳида мураббийлар ишлаши керак. Бу форвардларнинг ўсиши учун катта фойда беради. 

- "Энергетик-БГУ"да жисмоний ҳолатингизни қай даражада тиклай олдингиз? Бир йил аввалги билан солиштирганда бу борада ўзингизда қандай ўзгариш сездингиз?

- Клубда жисмоний ҳолатни яхшилашга кўпроқ эътибор берилар экан. Машғулотларда юкламалар кўп берилади. Масалан Ўзбекистон чемпионатида фақат мавсум бошидаги тикланиш жараёнида югурсак, Беларусь чемпионатида ҳар бир ўйиндан олдин югурамиз. Маҳсус режа асосида амалга оширилади. Менимча аста-секин ўзгариш бўляпти. 

- Жорий йилда жамоа турнир жадвалида пастки ўринни эгаллади. Лекин биламиз жамоа кўп футболчиларнинг юқори даражага олиб чиқиб, кучли клубларга қўйиб юбормоқда...

- Тўғри айтдингиз. Асосий вазифа футболчининг жисмоний ҳолатини юқори даражага олиб чиқиш. Агарда жисмоний ҳолат яхши бўлса, бошқа кучли жамоаларда ўзини кўрсатиши осонроқ кечади. Охирги ярим йилда жисмоний имкониятимни юқорига олиб чиқиш устида кўпоқ ишладим, десам тўғри бўлади. Чунки Европада тўп тепиш катта кучни талаб қилади. Юқорида таъкидладим "Энергетик-БГУ"да бунинг устида кўп ишладик. Ўйлайманки, келгусида ҳаммаси яхши бўлади.

- Кейинги режаларингиз қандай? 

- Ўйлаб кўриб бир қарорга келамиз. Чунки "Энергетик-БГУ"да ижарада ўйнадим. Мен шу йўлни танладим. Ўйлайманки, мен бу қийинчиликларни енгиб ўтаман. Футболда қийинчиликсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. 

 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика