UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  0 20:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  7 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  12 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  12 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  15 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0

Беларусь чемпионати. Умаров голли пас берган баҳсда "Энергетик-БГУ" йирик мағлубиятга учради Янгиликлар

Беларусь чемпионати. Умаров голли пас берган баҳсда "Энергетик-БГУ" йирик мағлубиятга учради

"Энергетик-БГУ" ҳамда "Торпедо-БелАЗ" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 19-тур учрашуви якунланди.

"Энергетик-БГУ" – "Торпедо-БелАЗ" 1:4

"Городской стадион"

Голлар: Гирс 31 - Премудров 42, 47, Афанасьев 65, Николаевич 81.

"Энергетик-БГУ" – Садовский, Носко, Шкурдюк, Сокол, Башилов, Юдчиц, Умаров, Свирепа, Бакич, Мусаханян, Гирс.

"Торпедо-БелАЗ" - Козлов, Устинов, Премудров, Рамос, Хачатурян, Челестино, Велозу, Бордачев, Павлюковец, Яшин, Антилевский.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОЛ! 1:4! Николаевич яқин масофадан дарвозага зарба берди, тўп дарвозабонга текканига қарамасдан тўрга кириб кетди.

75. Рамос ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ зарба кучсиз бўлди.

73. Бу сафар ҳам Умаровнинг зарбаси жонли девордаги футболчига тегди.

72. Шаҳбоз Умаров яна бир стандартни ижро этишга тайёрланяпти.

65. ГОЛ! Афанасьев ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди ва баҳс масаласини деярли ҳал қилди.

61. Мезбонлар бир киши кам бўлишига қарамасдан кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда, аммо сўнгги пасни беришда муаммолар юзага келмоқда.

56. "Торпедо" жарима майдончаси олдида жарима зарбаси, тўп олдида Умаров. Зарба жонли деворга тегди, иккинчиси эса ноаниқ кетди.

53. Умаровга узатилган тўпга Шаҳбоз ета олмади. Рақиб дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

47. ГОЛ! "Торпедо" ўзининг иккинчи голини урди, меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Юдчиц четлатилди. Премудров эса пенальтидан гол урди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! "Торпедо" ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узталиган тўпни Кирилл Премудров дарвозага йўллади. 1:1

38. "Торпедо" стандартга эга бўлди. Тўп "Энергетик" жарима майдончасига узатилди ва Бордачев боши билан тўпга зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. ГОООЛ! УМАРОВНИНГ ҚАНОТДАН УЗАТГАН ТЎПИДАН СЎНГ ГИРС ТЎПНИ ДАРВОЗАГА БУРИБ, ҲИСОБНИ ОЧДИ!



27. Тўп "Торпедо" жарима майдончасига узатилди, Умаров тўпга зарба бера олмади ва хавф бартараф этилди.

21. Узун пас орқали Умаровни рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқаришга уринишди, аммо "Торпедо" футболчиси тўпни эгаллаб олди.

17. "Торпедо" футболчиси Хачатурян "Энергетик" дарвозасига кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

12. Тўпга эгалик қилаётган Умаровни "Торпедо" футболчилари ўз жарима майдончаси олдида йиқитишди, аммо тўп "Энергетик"да қолгани туфайли баҳс давом эттирилди. Гирснинг зарбасини посбон қайтарди ва мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.

4. "Торпедо" футболчиси жароҳат олган кўринади. Ҳаммаси жойида Рамос ўрнидан турди.

2. "Талабалар" баҳсни жуда фаол бошлашди ва тезкор ҳужумлар амалга ошира олишди.

1. Учрашув бошланди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика