UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Беларусь чемпионати. Умаров голли пас берган баҳсда "Энергетик-БГУ" йирик мағлубиятга учради Янгиликлар

Беларусь чемпионати. Умаров голли пас берган баҳсда "Энергетик-БГУ" йирик мағлубиятга учради

"Энергетик-БГУ" ҳамда "Торпедо-БелАЗ" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 19-тур учрашуви якунланди.

"Энергетик-БГУ" – "Торпедо-БелАЗ" 1:4

"Городской стадион"

Голлар: Гирс 31 - Премудров 42, 47, Афанасьев 65, Николаевич 81.

"Энергетик-БГУ" – Садовский, Носко, Шкурдюк, Сокол, Башилов, Юдчиц, Умаров, Свирепа, Бакич, Мусаханян, Гирс.

"Торпедо-БелАЗ" - Козлов, Устинов, Премудров, Рамос, Хачатурян, Челестино, Велозу, Бордачев, Павлюковец, Яшин, Антилевский.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОЛ! 1:4! Николаевич яқин масофадан дарвозага зарба берди, тўп дарвозабонга текканига қарамасдан тўрга кириб кетди.

75. Рамос ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ зарба кучсиз бўлди.

73. Бу сафар ҳам Умаровнинг зарбаси жонли девордаги футболчига тегди.

72. Шаҳбоз Умаров яна бир стандартни ижро этишга тайёрланяпти.

65. ГОЛ! Афанасьев ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди ва баҳс масаласини деярли ҳал қилди.

61. Мезбонлар бир киши кам бўлишига қарамасдан кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда, аммо сўнгги пасни беришда муаммолар юзага келмоқда.

56. "Торпедо" жарима майдончаси олдида жарима зарбаси, тўп олдида Умаров. Зарба жонли деворга тегди, иккинчиси эса ноаниқ кетди.

53. Умаровга узатилган тўпга Шаҳбоз ета олмади. Рақиб дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

47. ГОЛ! "Торпедо" ўзининг иккинчи голини урди, меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Юдчиц четлатилди. Премудров эса пенальтидан гол урди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! "Торпедо" ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узталиган тўпни Кирилл Премудров дарвозага йўллади. 1:1

38. "Торпедо" стандартга эга бўлди. Тўп "Энергетик" жарима майдончасига узатилди ва Бордачев боши билан тўпга зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. ГОООЛ! УМАРОВНИНГ ҚАНОТДАН УЗАТГАН ТЎПИДАН СЎНГ ГИРС ТЎПНИ ДАРВОЗАГА БУРИБ, ҲИСОБНИ ОЧДИ!



27. Тўп "Торпедо" жарима майдончасига узатилди, Умаров тўпга зарба бера олмади ва хавф бартараф этилди.

21. Узун пас орқали Умаровни рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқаришга уринишди, аммо "Торпедо" футболчиси тўпни эгаллаб олди.

17. "Торпедо" футболчиси Хачатурян "Энергетик" дарвозасига кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

12. Тўпга эгалик қилаётган Умаровни "Торпедо" футболчилари ўз жарима майдончаси олдида йиқитишди, аммо тўп "Энергетик"да қолгани туфайли баҳс давом эттирилди. Гирснинг зарбасини посбон қайтарди ва мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.

4. "Торпедо" футболчиси жароҳат олган кўринади. Ҳаммаси жойида Рамос ўрнидан турди.

2. "Талабалар" баҳсни жуда фаол бошлашди ва тезкор ҳужумлар амалга ошира олишди.

1. Учрашув бошланди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика