UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  13 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади Янгиликлар

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори билан суҳбатлашди.

Лазиз Қўчқоров баҳсли вазиятларни таҳлил қиладиган экспертлар комиссияси таркибига кимлар кириши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

Бу борада сизга чуқурроқ тушунтириш беришим керак. Биласизми, комиссия ўз вақтида нотўғри тузилган экан. Яъни, ЎФА қошида ташкил этилган Ҳакамлар қўмитаси таркибидаги 5 киши (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Попов — таҳр.) айни пайтда комиссияни ҳам шакллантирган.

Бу нотўғри. Биз ЎзФҲМ қошида комиссияни бошқаттан ташкил қиляпмиз. Ҳозир низом ишлаб чиқилди, тез орада тасдиқланиши керак. Унгача баҳсли эпизодларни қўмита аъзолари кўриб туришади.

Экспертлар комиссиясини янгидан ташкил қилиш бизга нима беради? Низом тасдиқланиши билан клубларда фаолият юритаётган мураббийлар орасида кичик сайлов ўтказилади. Улардан 1 нафар мутахассис комиссия аъзолигига овоз бериш йўли билан сайланади. Шунингдек, футболчилар орасидан 1 киши олиш ҳақида ўйлаган эдик. Ўйинчиларнинг сони жуда ҳам кўплиги туфайли уларнинг номидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қатнашса яхшироқ бўлади, менимча. 

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади: футболчи ва мураббийларнинг экспертлар комиссиясида нима иши бор? Улар майдонда югураётган ўйинчи нималарни ўйлаётганини яхшироқ билишади. Шу жиҳатдан анча фойдали бўлишини кутяпмиз. Асосий мақсад эса комиссия ишидаги шаффофликни таъминлаш.

Бундан ташқари, бир нафар тажрибали хорижлик мутахассис ҳам таклиф қилинади.

Тўлиқ интервью тез орада тақдим қилинади...

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика