Эмерик Лапорт "Ал Насср" учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди
24 авг 2023 00:53
Янгиликлар
Эмерик Лапорт "Ал Насср" учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди
Тез орада трансфер расман эълон қилинади.
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт "Ал Насср" клубига ўтиши деярли аниқ бўлди. Ҳимоячи Дубай шаҳрида Саудия Арабистони клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Энди Лапорт Ар-Риёдга йўл олади ва "Ал Насср" билан уч йиллик шартнома имзолайди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ушбу трансфер ҳал бўлганини маълум қилди.
Маълумот учун, Лапорт "Ал Насср"да йилига 25 млн евро маош олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар