

Ўзил кетма-кет 5та учрашувда "тўпчилар" қайдномасига киритилмади.
"Биз, клуб ва жамоа бир стратегияда ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммамиз учун энг қадрлиси клуб, жамоа ва унинг ўйини. Биз ўзаро суҳбатлашиб, бир қарорга келдик. Мухлислар бирор хабар эшитишни исташяпти, аммо ҳозир Ўзил ҳақида гапирадиган вақт эмас.
Олдинда якшанбадаги баҳс ва бошқа ўйинлар бор. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин" - дейди Эмери.



