UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  0 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  9 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  3 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади Янгиликлар

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади

Бир ойдан кўп танаффусдан сўнг яна Элит Осиё чемпионлар Лигаси қайтяпти.

Март ойидаги мақоламизда гуруҳ учрашувлари якунига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг 8тадан 16та жамоаси кейинги босқичга йўл олгани ҳамда 1/8 финалдан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашгани ҳақида хабар бергандик.




Буёғига турнир 1/4 финалдан бошлаб марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ўтказилади. Олдин финал уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўларди, эндиликда финал ҳам Саудияда бўлиб ўтади.

Марказлашган ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита чиройли стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Чорак финалда курашни давом эттирадиган жамоалар:
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)




14 март куни бўлиб ўтган қуръа маросимида клублар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилди. Аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади. Чорак финал жуфтликлари ва ўйин ўтказиладиган сана қуйидагича кўриниш олган:

1/4 финал. 25 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК"

1/4 финал. 26 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед"

1/4 финал. 27 апрель. 00:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Йокогама Маринос" - "Ал Насср"

1/4 финал. 27 апрель. 21:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд"

Ўйинларнинг қизиқ томони шуки, биз чорак финалда Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро курашига гувоҳ бўламиз. Албатта, номдор юлдузлар Ғарбда кўпроқ, лекин Шарқда футбол ўйнаш яхши йўлга қўйилган. Биргина Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби "Ал Аҳли" олдида анча кучсиздек кўринаётгани билан Япониянинг икки жамоаси ҳамда Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клуби Ғарбга бемалол бошоғриқ келтира олади.

Мусобақа форматига кўра, чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар битта учрашувдан иборат бўлади. Ютқазган Элит ОЧЛни тарк этади. 29-30 апрель куни ярим финал баҳслари ўтказилса, ҳал қилувчи финал учрашуви 3 май куни Жидда шаҳридаги ҳашаматли "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика