UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  67 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Элдор Суюнов: “Насаф” клуби барча футболчиларни жамоада олиб қолмоқчи” Янгиликлар

Элдор Суюнов: “Насаф” клуби барча футболчиларни жамоада олиб қолмоқчи”

Қаршининг “Насаф” клуби қишки йиғинни 20 декабрь санасидан бошлаганди. Куни кеча “аждарлар” йиғиннинг дастлабки қисмини якунлаб қисқа муддатли таътилга чиқишди.
“Декабрь ойининг 20-санасида Қаршида йиғилган бўлсак, барча жамоалар каби биз ҳам жисмоний ҳолатимизга кўпроқ эътибор бердик. Ҳозирча жамоада ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.

Ўтиб бораётган йилда мен учун ҳаётда ҳам, футболда ҳам яхши ва ёмон кунлар бўлди. Футболда ҳар доим ҳам ўзиз истаган нарса рўй бермас экан. Бу йил жамоамиз билан Ўзбекистон кубогини ўзимизда сақлаб қолишни ният қилган эдик. Лекин “Локомотив” клуби билан бўлган финал учрашувида менинг хатоим туфайли мағлубиятга учрадик. Бу тарафдан бу йил омадим келмади десам ҳам бўлади. Насиб қилса янги 2017 йилда барчаси яхши бўлади деб ният қиламан.

Менга нисбатан айрим клублардан таклифлар бор, улар орасида пойтахт жамоалари ҳам бор. Лекин ҳозирча ҳеч нима аниқ эмас. Хориж клубларидан ҳозирча ҳеч қандай таклифлар йўқ. Агарда шундай таклиф бўлса яхши бўларди. Хориж клубларида тўп тепиш ниятим бор. “Насаф” клуби мураббийлар штаби барча футболчини таркибда олиб қолмоқчи. Барчаси раҳбариятга боғлиқ”, - дейди “Насаф” посбони Элдор Суюнов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика