Элдор Шомуродов январь ойида Германия клубида кўрикдан ўтади

Narzulla Saydullayev
17 дек 2014, 17:00
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Машъал" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.
1995 йилда туғилган футболчига Германия клуби қизиқиб қолган. "Машъал" клуби вице-президенти Илҳом Қурбоновнинг маълум қилишича Шомуродов 8 январь куни ушбу клуб йиғинида иштирок этиш учун жўнаб кетади. Йиғин Туркия ёки Германияда ўтиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда футболчининг ҳужжатлари ва виза масалалари ҳал бўлаётган экан.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2014 йил олий лигада 10та ўйинда иштирок этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›